Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Диёр Имомхўжаев болалар футболидаги сифатни ошириш борасида ЎФАни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев юртимизда болалар футболида сифатни ошириш борасида ЎФАни танқид қилди.

"Ўзбекистонда болалар футболида сифатни оширишни чиндан ҳам истасак асосий ҳақиқат шундай: футбол вазирликлар томонидан эмас, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўрганилиши, таҳлил қилиниши ҳамда бошқарилиши керак.

Вазирликнинг вазифаси бунда Ўзбекистон футбол ассоциациясини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш ҳамда ФИФА талаблари асосида моддий-техник базани шакллантиришга кўмак бериш.

Вазирликда футбол таҳлилчилари йўқ ва кадрлар ФИФА талаблари билан таниш эмас. Футболи ривожланган ҳар қандай мамлакатда футбол айнан ассоциациялар томонидан тартибга солинади. Шундан келиб чиқиб, ФИФА ҳам Ўзбекистонда фақатгина битта ташкилотни — Ўзбекистон футбол ассоциациясини тан олади.

Афсуски, орадан шунча вақт ўтса-да, мазкур масала тўла тартибга солинмаяпти. Қачонки футболни ривожлантириш истаги манфаатлар тўқнашувидан устун келса, шунда бирор ижобий ўзгаришдан умид қилиш мумкин."

P.S. Жонли эфирда таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким ака билан тортишиб қолганимизда ҳам айнан шу масала ётади (афсуски, одамлар баъзида фикр ёки ғоялар қолиб, шахсларни муҳокама қилишга ўтиб кетади). Биз фарқли равишда бу темани ипидан игнасига қадар биламиз. Муаммолар айнан нималарда эканини ҳам кўрсатиб бера оламиз. Ишонаманки, қачондир тизимли муаммоларни ҳам тўғрилаймиз. Фақат вақт керак. Ростманасига осон бўлмаяпти." - дейилади Диёр Имомхўжаевнинг телеграм-каналида ёзилган постда.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev/3675
Киритилди: 03:03, 23.04.2022.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.