Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Эрик тен Хаг ва Роналду қиссаси «Манчестер Юнайтед»да қандай давом этади?

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи бўлди. Асосий саволлардан бири голландиялик мутахассис Криштиану Роналдудан қай тарзда фойдаланади. Шу сабаб бугун шу мавзуда фикр юритишга қарор қилдик.

«Манчестер Юнайтед» Эрик тен Хагни янги бош мураббий этиб тайинлади. «Аякс»да голландиялик ўзининг тактик ёндашувлари билан барчани ҳайратда қолдирди. Бу футбол оламидаги кўпчиликни ҳайратда қолдирди ва келаси мавсумдан мутахассисдан «Олд Траффорд»да ҳам худди шундай ишлаши кутилмоқда. Натижа бериш учун тен Хагга юқори сифатли ўйинчилар керак. Аммо гап фақат ўйинчиларнинг даражасида эмас, балки улар мураббий ғоясига мос келишда ҳамдир. Бу борадаги асосий саволлардан бири Криштиану Роналду билан боғлиқ. Мутахассис португалияликни нима қилиши керак?

37 ёшли футболчи гол уришда давом этмоқда. Жорий мавсумда у 21 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида яққол пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, КриРонинг ўрнига бошқа топ даражадаги ёки тўпурар футболчи топиш ҳам мушкул. Сабаби Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бошқа жамоаларга ўтишни истамоқда ва трансфер бозоридаги бошқа вариантлар унчалик ишончли кўринмайди. Бироқ, Роналдунинг тўпурарлик муваффақияти замонавий футболда жуда муҳим бўлган прессинг билан боғлиқ камчилигини яширади. Португалиялик ўйин пайтида бўладиган босимда фаол иштирок эта олмайди ва бу футболчининг асосий муаммоси ҳисобланади.

ОАВ маълумотларига кўра, тен Хаг ҳозирча Роналдунинг келажаги борасида бирор қарорга келмаган. Голландиялик мураббий Криштианунинг ўйинларига шубҳа билан қарамоқда, аммо мутахассис футболчининг келажаги борасида тезда қарор қилмоқчи эмас. Ҳар ҳолда, Роналдунинг келажагини белгилашда тен Хагнинг фикри ҳал қилувчи бўладими ёки йўқми, катта савол. Клуб раҳбарияти ўтган ёзда португалиялик билан маркетингни ўйлаб ва акцияларининг нархини ошириш учун шартнома имзолаганди. Қолаверса, «Манчестер Юнайтед» Роналду билан хайрлашмоқчи деб ҳисобласак, португал футболчииси катта маош билан қаерга боради? Қатардаги жаҳон чемпионати олдидан Роналду турнирга тайёргарлик кўриш учун Европада қолиши керак. Унинг маошини инобатга олсак, ягона вариант «ПСЖ» бўлиши мумкин, аммо парижликлар КриРо билан шартнома имзолаш эҳтимоли жуда кам.

Аслида тен Хаг Роналдудан қутулишга шошилмаса керак. Голландиялик яхши мураббийга ўхшайди, аммо топ-клуб даражасида унга ишонч етишмайди. У ҳақиқатан ҳам клуб ва футболчилар томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади ва унга Роналдудек одам ёрдам бериши зарур. Аксинча, тен Хаг португал билан илиқ алоқа ўрнатишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, Эдинсон Кавани «Манчестер Юнайтед»ни тарк этаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Мейсон Гринвуд ўзининг жанжали ичида юрибди, Маркус Рэшфорд ҳам соядаги юлдузга айланиб қолди. Агар Роналду ҳам кетса, у ҳолда «қизил иблислар» ҳужум чизиғини бутунлай янгилашига тўғри келади, бу эса қийин ва жуда катта таваккал бўлади. Катта эҳтимол билан Роналду ҳужумда вариантлардан бири бўлиб қолади ва ҳужумда унга шерикликка кимдир сотиб олинади.

Асосий қийинчилик оптимал ўйин вақтини топиш бўлади. Роналду 37 ёшда ва шу сабаб ҳар ўйинда 90 дақиқа ўйнай олмайди. Клуб жорий мавсум умуман Европа Чемпионлар лигасисиз қолиш эҳтимоли бор, бу эса «МЮ» ўйинлари сонини камайтиради. «Қизил иблислар» қайсидир қитъа турнирига йўл олиши аниқ. Агар тен Хаг Роналдунинг кучларини тўғри тақсимлай олса, ундан оқилона фойдаланса, португалиялик голландияликнинг қўлида жиддий қуролга айланиши мумкин.

Қандай бўлмасин, тен Хагнинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини Роналдуни клубдан кеткизиш билан бошлашини кутишнинг ҳожати йўқ. Ҳозирги вазиятда Криш унга кўпроқ керак. Яна бир нарса, Роналдунинг ўзи ҳам «Олд Траффорд»ни тарк этишни хоҳлаши мумкин. Унинг фаолияти якунига етиб қолди ва у сўнгги йилларини совринлардан йироқ «Манчестер Юнайтед»да ўтказишга тайёрми? Демак, балки тен Хаг Роналдуни қолишга кўндириши керакдир?

Киритилди: 12:36, 23.04.2022.
Ўқилди: 7986 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.