Ямайка ёшлар терма жамоаси ва «Кавальер» футболчиси Омар Лаинг туғилган кунида вафот этди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Лаинга Ғарбий Кингстондаги Чарлз кўчаси бўйлаб кетаётганида номаълум босқинчи отиб ўлдирди. Шу куни ямайкалик футболчи ўзининг 18 ёшини нишонлаган эди.
Отишмадан кейин жиноятчи қочиб кетган. Ямайкалик футболчи тезда шифохонага етказилган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳозирда полиция жиноят жойига етиб борган.
Лаинг коллеж футбол жамоасида ўйнаган ва Ямайка чемпионатида «Кавальер» учун дебют қилган эди. Жамоа 14 ўйинда 23 очко тўплади ва Ямайка чемпионатининг 2022 йилги мавсуми турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.