Fichajes нашри хабарига кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Манба берган хабарга кўра, ҳозирда «кўк-анорранглилар»да футболчини қўлга киритиш учун маблағ йўқ, аммо ўйинчининг ўзи «Барселона»га ўтмоқчи ва бу клубнинг ишини осонлаштиради.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум футболчи клуб сафида 24 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.