Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

АПЛ. «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жезусдан покер

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер лигасини 34-тури доирасидаги «Манчестер Сити» – «Уотфорд» учрашуви якунланди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйинда «шаҳарликлар» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги 4 та гол «Сити»нинг бразилиялик футболчиси Габриэль Жезус номига ёзилган бўлса, яна битта гол Родри номига ёзилди. Меҳмонларнинг ягона голи Камара муаллифлик қилди. 

«Манчестер Сити» – «Уотфорд» 5:1

«Этихад» стадиони

Голлар: 1:0 – 4 Габриэл Жезус, 2:0 – 23 Габриэл Жезус, 2:1 – 28 Камара, 3:1 – 34 Родри, 4:1 – 49, пенальти Габриэл Жезус, 5:1 – 53 Габриэл Жезус.

«Манчестер Сити» – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт (Аке, 63), Рубен Диаш, Зинченко, Фернандиньо, де Брюйне (Гюндоган, 57), Родри (Марез, 71), Грилиш, Стерлинг, Габриэл Жезус.

«Уотфорд» – Фостер, Кабаселе, Самир (Кэткарт, 68), Камара, Сиссоко, Клеверли, Луза (Кайембе, 75), Нгакиа, Кинг, Деннис, Сарр (Жоао Педро, 68).

Огоҳлантиришлар:Жоау Канселу (43).

Киритилди: 20:55, 23.04.2022.
Ўқилди: 1786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.