Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

А серия. «Рома» сафарда «Интер»га имкониятни бой берди. Шомуродовдан ассист

Баҳо:
+ | -

Миландаги «Сан-Сиро» (Жузеппе Меацца) стадионида Италия А сериясининг 2021/2022 йилги мавсуми 34-тури доирасидаги учрашувда «Интер» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилди. Ўйиннинг 30-дақиқасида «нерадзуррилар» ҳимоячиси Дензел Думфрис гол урган бўлса, 40-дақиқада ярим ҳимоячи Марсело Брозович жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

52-дақиқада ҳужумчи Лаутаро Мартинес ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 85-дақиқада Элдор Шомуродовнинг ассистидан кейин «Рома» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳисобни биттага қисқартирди

«Интер» клуби 33 учрашувда 72 очко тўплади ва Италия А сериясининг турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Рома» (58) - 5-ўринда. 

«Интер» – «Рома» 3:1
«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)» стадиони

Голлар: 1:0 – 30 Думфрис, 2:0 – 40 Брозович, 3:0 – 52 Мартинес, 3:1 – 85 Мхитарян.

«Интер» – Ханданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Бастони, 64), Перишич (Гозенс, 72), Брозович (Гальярдини, 72), Чалханоглу, Барелла, Джеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 82).

«Рома» – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 78), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Бове, 80), Пеллегрини (Верету, 64), Эль-Шаарави (Карлес Перес, 64), Абрахам (Шомуродов, 78).

Огоҳлантиришлар: Манчини (36), Брозович (45), Сержиу Оливейра (79), Чалханоглу (87).

Киритилди: 23:11, 23.04.2022.
Ўқилди: 3337 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.