«Валенсия» футболчилари ўз рақибларини аямаяпти, буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.
Жорий мавсумда «кўршапалаклар» барча мусобақаларда 130 та сариқ карточка ва 698 та қоида бузишларини қайд этди.
Улар Европанинг топ-5 лигаси клублари орасида иккала кўрсаткич бўйича ҳам етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Opta.
Шу билан бирга фақат «Бетис» футболчилари «Валенсия» вакилларига қараганда кўпроқ қўполлик қилишган (мос равишда 641 ва 619). Айнан шу жамоалар Испания кубогининг бўлажак финалида тўқнаш келишади.