"Рома" бош директори Тиаго Пинто клуб ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян билан шартнома узайтирилишига ишонмоқда.
"Генрих билан шартномани узайтиришда ҳеч қандай муаммо йўқ. Иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қатъий қарор қилган”, — дея Пинтонинг сўзларидан иқтибос келтирган DAZN.
Маълумот учун, 33 ёшли арманистонлик футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади.
Мхитарян 2019 йил сентябрида “Рома”га ўтган эди. У клуб сафида 115 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган.