«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи клубнинг Лига 1даги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Парижликлар Францияда чемпионлик унвонлари сони бўйича «Сент-Этьен» рекордини такрорлади. Уларда тенг равишда 10 тадан ғалаба бор.
«Ўнинчи марта чемпион бўлиш жуда муҳим ютуқ! Бу 11 йил ичида қилган улкан ишимизнинг мукофотидир.
Лига 1да ғалаба қозониш жуда қийин ва уни ютиш асосий мақсадларимиздан бири. Биз клуб тарихини ёзяпмиз», - дейди Ал-Хелайфи.