Туркия футбол федерацияси милий чемпионатда келишилган ўйинлар бўйича текширув натижаларини эълон қилди.
Текширув натижалари барча 16 клубдан айбловни олиб ташлади. Фақат икки футболчи дисквалификация қилинди ва яна саккиз киши - футболчи ва ҳакамлар - бошқа жазоларга лойиқ кўрилди, дея хабар беради Reuters.
"Фенербахче" клуби президенти Азиз Йилдирим ҳам айбсиз деб топилди, у ўтган йилнинг охирида ҳибсга олинган эди.