"Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар берди The Sun.
Манбага кўра, неаполликлар 23 ёшли нигериялик футболчи учун 80 миллион евро (67 миллион фунт) сўрамоқда. "Канонирлар" музокаралар орқали ушбу суммани туширмоқчи.
Маълумот учун, Осимхен 2020 йилда 40 миллион евро эвазига "Лилль"дан "Арсенал" сафига ўтган эди. Жорий мавсум у 27 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 голли узатма амалга оширди.