«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионатида чемпионликни қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.
“Клуб учун яна бир совринни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Биз 10-чемпионликни қўлга киритиб, тарих ёздик. Бу клуб учун, ҳар биримиз учун жуда муҳим. Мен жуда хурсандман.
Ҳа, Чемпионлар лигасидаги бундай муваффақиятсизликдан кейин осон бўлмади, лекин жамоа ва футболчилар вазиятга жуда профессионал муносабатда бўлишди ва чемпионлик учун курашишди. Биз муваффақиятга эришдик.
Менимча, бу чемпионат клуб учун жуда муҳим. Биз жуда хурсандмиз! Бу унвонни хизматларига қараб қадрлаш керак», - дея Почеттинонинг сўзларини келтиради «ПСЖ» расмий сайти.
«ПСЖ» ўз тарихида 10 марта Франция чемпионига айланди. «ПСЖ» Лига 1да чемпионлик унвонлари сони бўйича «Сент-Этьен»га етиб олди. Париж клуби Францияда энг кўп чемпионлик унвонига эга. Лига чемпионликларидан ташқари, "ПСЖ" коллекциясида 14 та Франция кубоги ва тўққизта Франция Лигаси кубоги бор.