Про лиганинг 6-туридаги марказий ўйин Яйпанда ўтказилади. “Турон” ҳамда “Андижон” клублари иштирокидаги беллашувга қизиқиш жуда юқори даражада, десак муболаға бўлмайди.
Айни чоғда “Бургутлар” бўлажак ўйинга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришмоқда.
“Андижон” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири – Абдувоҳид Ғуломов “Турон” билан бўладиган баҳс олдидан шундай деди:
- “Турон” жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлаганмиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Биз бўлажак учрашувда фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Мухлисларимизни, Андижон халқимизни хурсанд қилишга бор имкониятимизни ишга соламиз.
“Турон” ҳозирги пайтда турнир жадвалида 1-ўринда кетяпти. Бу бежизга эмас, уларда ҳам яхши жамоа бор. Тажрибали ўйинчиларга эга, шаклланган жамоа. Ушбу клубга қарши осон ўйин бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ғалаба учун охиригача ҳаракат қиламиз.
Машғулотларда ҳам астойдил меҳнат қиляпмиз. Умид қиламанки, ўйинни ўз фойдамизга ҳал қила оламиз. Қилаётган барча саъйи-ҳаракатларимиз ғалаба учун қаратилган, - дейди Ғуломов.