Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Войнески: "Футболчилар эртага босимсиз ўйнашлари мумкин"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Славче Войнески Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Ат-Таъавун"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага охирги ўйинимизни ўтказамиз. Сўнгги ўйинда жудаям омадсиз бўлдик. Вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида жазоландик. Футболчилар босимсиз эркин ўйнаши мумкин. Мезбонлар эса кейинги босқичга чиқишга уринишади. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Таркибда баъзи ўзгаришлар қилиб, ёшларга имкон беришимиз мумкин.

Биз натижага эришмаганимиз учун бутун жамоа билан бирга мухлисларимиздан, раҳбариятдан кечирим сўраймиз. Айнан ижобий натижаларни қўлга кирита олмаганимиз учун ҳам ғалаба мақсадида ўйнаш бизга иштиёқ беради.

Уч нафар футболчи бизга ёрдам бера олмайди. Биз қўлдан келганча ютуқ учун ўйнаймиз. Футболда доим курашиш зарур, майдонда борини бериш лозим. Жамоа характери шунда шаклланади. Биз "Таъавун"га қарши майдонда бор кучимизни берамиз. Ҳозир энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёш футболчилар ўйин мобайнида имконият олади", - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Ат-Таъавун" ўртасидаги ўйин 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 01:15 да бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:21, 25.04.2022.
Ўқилди: 2078 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик