Хави «Райо Вальекано» жамоасига қарши ўйинда (0:1) «Барселона» фойдасига белгиналиши керак бўлган пенальти ҳақида гапирди.
89-дақиқада мадридликлар футболчиси Алехандро Катена томонидан туртиб юборилган Гави рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди.
«Мен пенальти содир бўлган вазиятни кўрмадим. Аммо, ўйиндан кейин ўша вазиятни видеосини такрор ва такрор кўриб чиқдим. Агар ҳакам хато қилган бўлса, ўзи чиқиб, тушунтириши керак. Тан оламан, бу учрашувда хатоларга йўл қўйганман. Мен нима хато қилганимни айта оламан, лекин бошқалар учун жавоб бера олмайман. Бу ҳурматсизлик бўлади.
Агар пенальти бўлса, сизларга нима дейишим мумкин? Мен ҳакамларнинг ҳалоллигига ишонишим керак. Менимча, улар чиқиб тушунтиришлари керак. Ўзини одамдек тутиши керак», - деди «Барселона» устози.
Учрашувнинг Исидро Диас де Мера бошқариб борди.