"Ювентус" "Пари Сен-Жермен" клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида Tuttomercatoweb портали хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар анча вақтдан буён аргентиналик футболчига қизиқиш билдириб келмоқда. Улар ёзда Паредес учун расмий таклиф билдириши мумкин.
Аввалроқ, "ПСЖ" Паредес ва бошқа бир қатор аргентиналик футболчилар билан хайрлашишга тайёр эканлиги маълум бўлганди.
Қайд этиш жоиз, 27 ёшли хавбекнинг француз гранди билан шартномаси, 2023 йилнинг 30 июнида якунига етади.