"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала Италия чемпионатидаги ўзининг жами 81-голини урди.
Аргентиналик футболчи А Серия 34-туридан ўрин олган "Сассуоло"га қарши ўйинда Денис Закарияни узатмасидан унумли фойдаланиб, гол урди.
Шундай қилиб, Дибала А Серияда клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Криштиану Роналду билан тенглашиб олди. Улар 10-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Пауло туринликлар сафида 2015/16 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Роналду эса 2018 дан 2021 йилгача "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилган.