Марко ван Бастен Эрик тен Хаг қўл остидаги Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Агар Роналду ўтган ҳафтада "Норвич"га қарши ўйинда ўйнагандек ўйнашда давом этса ва ҳар бир ўйинда мунтазам равишда икки ёки учта гол урса, уни жамоадан чиқариб юборишга ҳожат қолмайди.
Роналду ўз ишини ўйлайдиган футболчи, аммо у муваффақиятга эришар экан, унга жамоадан жой бериш керак. Тен Хаг инобатга оладики, у Криштиану Роналдудан 18 ёшли футболчидан талаб қиладиган жисмоний нарсаларни талаб қила олмайди.
Албатта, Роналду жуда кўп ишлаши керак, лекин ишонаманки, у ишлайди, чунки мен Тен Хаг уни ўзи хоҳлаган тарзда ўйнашига таъсир қилишини тасаввур қила оламан" - деди Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси The Rondo Show билан суҳбатда.