Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ана, холос! Жароҳат олган «Уиган» дарвозабони ўрнига мухлис майдонга тушмоқчи бўлди

Баҳо:
+1 | -

«Уиган» дарвозабони Бен Эймос ҳеч қачон ўрнига мухлислардан бири даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида ўйламагани аниқ. Лекин бу ҳаёт турфа хил ҳолатларга тўла... Хуллас, Эймос «Аккрингтон»га қарши баҳсда жароҳатга йўлиқди ва у шифокорлардан тиббий ёрдам олаётган вақт дарвозабон либосини кийиб олган мухлислардан бири фаоллик билан чигилёзди машғулотларини бошлаб юборди...

30 ёшли Нэйтан Конвей ўйиндан кейин ўз хатти-ҳаракатини оддий изоҳлади: «Тўғриси, дарвозабонимиз жароҳатлангач, буни ўзим учун яхши имкониятдек кўрдим».

Гап йўқ, аммо у шунчаки, «Уиган» мухлиси ва табиийки, клуб қайдномасида номидан нишона ҳам йўқ. Конвей буларга эътибор қаратмай, иштиёқ билан енгил машқларни бажаришга киришди. Ҳаттоки, ижтимоий тармоқларда унинг ҳаракатлари акс этган видеолар тўлиб кетди. Таъкидланишича, Нэйтан ўйиндан олдин дўстлари билан маҳаллий барга кирган. Хуллас, ҳамроҳлари ўша жойда ҳаваскор киперга «Уиган» клуби дарвозабонлар либоси тўлиқ тўплами кераклигини тушунишган. Шу тариқа улар бардан чиқиб, клуб дўконидан керакли формаларни сотиб олишган.

Воқеаларнинг кейинги ривожига тўхталсак, «Уиган» дарвозабони тиббий ёрдамдан кейин ўз жойига қайтди, унинг ногаҳоний ўринбосари эса трибунага. Ҳа, Конвейнинг ўйлагани амалга ошмади, муҳими, у мухлислар олқишига сазовор бўлди, жамоа бош мураббийи ҳам қўлини қаттиқ қисиб қўйди. Конвей энди ке­йинги учрашувларга майдон футболчиси формасида келишни режалаштирмоқда...

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 10:25, 26.04.2022.
Ўқилди: 4299 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3736]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3428]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3285]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3221]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3080]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2906]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2381]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2355]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [1937]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [1920]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик