Кириш Регистрация

"МЮ" Де Хеа билан янги шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, манкунианликлар раҳбарияти 31 ёшли дарвозабоннинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинидан қойил қолган. Яқин орада клуб посбонга янги шартнома таклиф қилади.

Маълумот учун, Де Хеанинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. У жамоа сафига 2011 йилда "Атлетико"дан келиб қўшилган.

Киритилди: 17:16, 26.04.2022.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.