"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри клуб президенти Клаудио Лотито билан жанжаллашиб қолди, дея хабар берди Football Italia.
Манбага кўра, можаро римликларнинг А Серия 34-туридан ўрин олган "Милан"га қарши ўйинда (1:2) мағлуб бўлгандан сўнг юзага келган.
Ўйин якунидаги натижа Лотитони жаҳлини чиқарди. Сарри эса бунга муносабат билдирди.
"Бу менинг футболим. Агар бу сизга ёқмаса, Стефано Пиолини олиб келинг", - деди Сарри.