«Ливерпуль» вингери Садио Мане Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўзининг 14-голини урди.
Мане ярим финалда «Вильярреал» жамоасига қарши ўйиннинг 55-дақиқасида испанияликлар дарвозасига гол киритди.
30 ёшли сенегаллик африкалик футболчилар ўртасида Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида гол уриш бўйича «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогбанинг рекордини такрорлади.