Бугун «Ливерпул»нинг «Вильярреал» устидан қозонган ғалабаси (2:0"қизиллар" учун рекорд бўлди.
Юрген Клопп жамоаси учун бу Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги тўққизинчи ғалабаси бўлди ва Европадаги клублар учун янги рекорд ҳисобланади.
Opta портали маълумотларига кўра, аввалроқ, «Ливерпуль» саралаш босқичларини ҳисобга олмаганда, ҳеч қачон Европадаги битта мавсумда саккиз мартадан ортиқ ғалаба қозонмаган.
Умуман олганда, «Ливерпуль» Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасининг жорий мавсумида 11 та ўйин ўтказди, фақат битта мағлубият (1/8 финал жавоб ўйинида «Интер»га қарши) ва бир марта дуранг (1/4 финал "Бенфика"га қарши жавоб ўйинида) қайд этилган.