"Аякс" ҳужумчиси Себастьян Аллерга Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.
BBC Sport хабарига кўра, Нидерландия клубининг 27 ёшли ҳужумчиси учун курашга "Боруссия Д" ҳам қўшилган. Улар Аллерни Холанднинг ўрнига ворис сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ кот-д'Ивуарлик форвард учун "Манчестер Юнайтед" ҳам расмий таклиф билан чиқмоқчи эканлиги маълум бўлганди.