«Вильярреал» ҳимоячиси Пау Торрес Чемпионлар лигаси ярим финал биринчи ўйинида «Ливерпул»дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, жамоаси ўзига бўлган ишончни сақлаб қолган.
“Бизни фақат ўз хатоларимиз учун жазолашди, деган туйғу бор эди. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда бироз ютқаздик. Ўйин режамиз бўйича «Ливерпуль» катта куч билан олдинга бориши мумкинлигини кутгандик. Аммо бу режа "Бавария" жамоасинкига унчалик ўхшамади.
Биз икки тўп фарқи билан ютқазиб уйимизга қайтяпмиз, лекин ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қоламиз. Агар кейинги ҳафтада дастлабки ўн дақиқада гол урсак, унда кураш давом этади. Ушбу ярим финалда жуда кўп футбол бўлади», - деди Торрес УЕФА матбуот хизматига.