"ПСЖ" бош мураббийи Маурисио Почеттино миш-мишларга қарамай, ҳозирча жамоани тарк этиш ниятида эмас.
“Бугун мен 100 фоиз "ПСЖ"да қоламан. Килиан Мбаппе ҳам", - дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Аввалроқ парижликлар Почеттинони истеъфога чиқариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.