«Фиорентина» бош директори Жо Бароне «Милан»нинг хатти-ҳаракатидан норози.
Жамоалар 1 май куни А Сериянинг 35-тури доирасида «Сан-Сиро»да ўзаро баҳс олиб боради.
Corriere dello Sport хабарига кўра, «бинафшаранглар» ўз мухлислари учун мўлжалланган чипталарнинг катта қисми мезбонларни қўллаб-қувватловчи мухлисларга сотилган.
“Мен чоршанба куни кечқурун "Милан" президенти Паоло Скарони билан гаплашдим. Мен унга ўз позициямни тушунтирдим. Мен бу вазиятдан жуда ғазабланганимни айтдим. Бизни ҳурмат қилишмаяпти.
«Милан» менинг ғазабланганимни билади, шунинг учун кейин нима бўлишини кўрамиз", - деди Бароне.