Конференциялар лигасининг биринчи ярим финал учрашувида Англиянинг «Лестер» клуби ўз майдонида Италиянинг «Рома» клубини қабул қилмоқда.
Бу «тулкилар»нинг жорий ўйиндаги ягона муаммоси эмас – жамоа баҳс дебютидаёқ жароҳати сабабли бир футболчисидан айрилди. 21-дақиқада ҳимоячи Тимоти Кастан майдонни тарк этди.
Бельгиялик футболчи ўрнига Жеймс Жастин туширилди. Жароҳатнинг тафсилоти ва Кастаннинг майдонга қайтиш вақти ҳозирча маълум қилинмаган.