«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс «Рома»га (1:1) қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Жамоалар Конференциялар лигасининг ярим финалида тўқнаш келишди. Жавоб ўйини 5 май куни бўлиб ўтади.
«Биз жуда яхши ўйнадик, ҳақиқатда устунлик қилдик. Мен жуда хурсандман. Сиз ҳар доим ўйинни яхши бошлашни, ўз суръатингизни ва интенсивлигини таъминлашни хоҳлайсиз. Уларнинг дарвозалари олдида фақат сифатли ҳаракат етишмади.
Рақибга босим ўтказдик ва уларни эркин зоналарни тарк этишга мажбур қилдик. Баъзи комбинациялар ажойиб эди. Охирги пас етишмади.
Бу ўйин бизга жавоб учрашуви олдидан ишонч бағишлайди» - деди Рожерс BT Sport нашрига.