"Лестер" ҳужумчиси Адемола Лукман Конференция лигаси 1/2 финали биринчи ўйинида "Рома"га қарши кечган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Рома"га қарши 1-ўйинда яхши вазиятларни яратдик, афсуски, ғалаба қозона олмадик. Жавоб ўйини қийин бўлади, мухлислар рақиб тарафдори бўлади, лекин биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дея Лукманнинг сўзларидан иқтибос келтирган УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини келаси пайшанба, 5 май куни Италияда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.