"Барселона" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес машғулотлар вақтида жароҳат олди, дея хабар берди клуб расмий сайти.
Маълумотларга кўра, унинг чап оёғи 4-бармоғи шикастланган. Унинг қайтиши тикланиш тезлигига боғлиқ бўлади.
20 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва яна шунча голли узатмани амалга оширди.