"Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Челси"га қарши АПЛнинг навбатдаги ўйини олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Челси"га қарши ўйин мен учун алоҳида бўлади деб ўйламайман. Бу клуб, албатта, ҳаётимнинг катта қисмидир. У ерда футболчи сифатида 13 йил ва мураббий сифатида 18 ой ишладим. Лекин ҳозир барча фикрларим “Эвертон” билан боғлиқ. Якшанба куни мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бу ҳақда "Челси"даги барча одамлар билади", - деди Лэмпард ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.