Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Анвар Бердиев: "Футболчиларимиз хато қилишдан қўрқиб ўйнашди"

Баҳо:
+ | -

“Турон” – “Андижон” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.

- Дербига хос ўйин бўлди. “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Машғулотларда анча ишлагандик. “Андижон” майдонда 11 киши бўлиб ўйнаб турганида футболчиларимиз ўйиндаги ҳар бир эпизодда охиригача курашишаётганди. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз хотиржамликка берилиб иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ундан олдин Ҳумоюн Муртазоевда қулай имконият бўлганди. Бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уради.

- “Андижон” футболчисининг майдондан четлатилиши “Турон”нинг фойдасига хизмат қилиши кутилганди. Ёки бу ҳолат жамоангизга салбий таъсир кўрсатдими?

- Қизил карточка “Турон” жамоасининг зарарига ишламади. Қайтанга кўпроқ ҳужум уюштиришимиз учун вазиятлар юзага кела бошлади. “Андижон”нинг стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишини билардик. Қандайдир ўйинчиларимиз хотиржамликка берилиб қолишди.

- Ушбу ўйиндаги мағлубиятни мураббийлик фаолиятингиздаги энг оғири деб қабул қиласизми?

- Мураббий сифатида ҳар бир мағлубият оғир қабул қилинади. Ютганда жамоа ютади, ютқазганда мураббий ютқазади. Шу боис ҳар бир мағлубият мураббий учун жуда аламли.

- Рақиб сафида бўйдор ўйинчилари бўлса-да, ҳаводан тўп узатилаверди. Пас орқали ҳужум ташкил қилса бўлмасмиди?

- Бунинг устида машғулотларда ишлагандик. Лекин ўйинчиларимизни ҳаяжон босдими, ўйин давомида кўрсатмаларимизни бажаришда оқсадилар. Машғулотларда стандарт вазиятлар, пас орқали ҳужумларни ташкил қилиш устида ишлагандик. Футболчиларимиз хато қилишдан қўрқиб ўйнадилар. Машғулотларда қўллаган усулларимизни ўйинда кўрсата олишмади. Учрашувни кўриб, буни муҳокама қиламиз. Бу ўйинни яна қайта кўрмасак бўлмайди." - деди Бердиев.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 00:52, 30.04.2022.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.