Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виктор Кумиков: "Ўйиндан олдин учта гол урилади, деб ўйламагандим"

Баҳо:
+ | -

“Турон” – “Андижон” (1:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин одатга кўра матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Бугун олти очколик ўйин бўлди. Ҳеч кимга сир эмас, “Турон”да ҳам, “Андижон”да ҳам Суперлигага чиқиш вазифалари бор. Мана шундай ўйинда ютганимиздан хурсандман. Учрашув курашларга бой бўлди. Киритилган голлар эса ўйиннинг безагидир. Бугун учта гол урилди. Лекин ўйиндан олдин учта гол урилади, деб ўйламагандим. Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилса керак, деган хаёлда эдим. Учта гол урилиши балки четлатиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Биз 1:0 ҳисобида ютаётганимизда майдонда 10 киши бўлиб қолдик. Натижада дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Барибир охиригача курашишгани учун футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Якунда муҳим уч очкони қўлга киритдик.

- Муҳаммадкарим Тоировнинг четлатилишига қандай муносабат билдирасиз?

- Четлатишга келсак, бу ҳақли равишда бўлди. Олдин бурчак зарбасини амалга оширди ва тўп яна ўзига қайтди. Тўпни шеригига ошириш ўрнига яна ўзида ушлаб қолди. Натижада қоида бузишига мажбур бўлди. Ҳакамларга ҳеч қандай эътироз йўқ.

- “Турон”нинг намойиш этган ўйини борасида фикрингиз қандай?

- “Турон” яхши жамоа. Бежизга юқори ўринларда эмас. Четлатилишдан олдин ўйин тенг курашлар остида кечаётганди. “Андижон” билан “Турон”да аксарият ўйинчиларнинг савияси бир хил. Фақат ўйин услубида фарқ қилиши мумкин.

- Фарҳод Соҳибжоновни алмаштирилишига қандай изоҳ берасиз?

- У чарчаб қолди. Кўрган бўлсангиз, бизга гол урилган вазиятда орқага қайтишга улгурмай қолди. Аслида Соҳибжоновни олдинроқ алмаштирмоқчи эдим. Ундан кучинг борми, ўйнай оласанми, деб сўрасам, ҳа, кучим бор деганди. Лекин кейин толиқиб қолди. Менимча, бор кучини ҳужумга сарфлаб орқага қайтишга улгурмай қолди. Бугун футболчи алмаштиришларни мажбурликдан амалга оширдик." - деди Кумиков

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 00:54, 30.04.2022.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.