Самарқанд вилоят футбол федерацияси биносида "9 май Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан катта байрам дастурхони ташкиллаштирилди.
Байрамга вилоятимиз футболига катта меҳнати синган фахрий устоз ва мураббийлар, футболимиз жонкуярлари ва шу соха вакиллари йиғилди. Федерация биносида ташкиллаштирилган байрам дастурхонидан олдин шахримизнинг футбол мактабида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган хотира турнири финали бўлиб ўтди унда қатнашган фахрийлар футболимиз учун керакли маслахатларни ва қилиниши керак бўлган ишларни бирма-бир санаб керакли маслахатларни бериб ўтди.
Шундан кейин бир пиёла чой устида ўттизга яқин футбол фидойилари ўтган дамларни эсга олиб ўтди. Шу кунларда орамизда йуқ бўлган лекин футболимиз учун катта меҳнати синган ҳар бир юртдошларимиз бирма бир эсга олиб ўтилди.
Байрамда бир қатор вилоятимиз фахрийлари иштирок этишди .
Жумладан: Ҳабибов Шафи Забиевич, Заргарянс Хачитур Антонович, Истамов Рустам Ергашович, Мамадов Юрий Назарович каби яна бир қанча фахрийларимиз қатнашди.
Дастлаб федерация вице-презеденти Сайфуллаев Шухрат Носирович бугунги кундаги федерация фаолияти билан таништириб қилинган ишлар ва уларнинг самараси билан йиғилганларни таништириб ўтди.
Шундан сўнг "Динамо" клубининг фахрийси Истамов Рустам Ергашович бугунги кундаги "Динамо" ва аввалги "Динамо" ўртасидаги фарқ ва имкониятларини солиштириб берилган имкониятларнинг чексизлиги ҳақида тўлқинланиб гапириб ўтди. Рустам аканинг "Бугун мен "Динамо" ўйинларини кўриб ўзим майдонга тушиб кетгим келади" дея куйиниб гапиргани кўпчиликни қарсакларига сабаб бўлди.
Шундан сўнг йиғилганларга ош тортиқ этилиб эсталик совғалари топширилди. Ундан ташқари ҳозирги кунда орамизда йуқ бўлган ва футбол фидойиларининг фарзандларига отасининг хотираси учун эсталик совғалари тақдим этилди.
Шундай қилиб вилоятда 10-майдан бошланадиган "Иккинчи лига" ўйинларига омадлар тилаб , дуолар қилиниб байрам якунланди.