Франция чемпионатининг 35-тури“Страсбург” – “ПСЖ” учрашуви билан бошланди.
Афтидан, чемпионликни муддатдан олдин ҳал қилган парижликлар бироз хотиржамликка берилишди шекилли, ўйин дебютидаёқ гол ўтказиб юборишди.
"Страсбург" футболчиси Кевин Гамейро ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ "ПСЖ" дарвозасини ишғол қилди ва у учун бу Европанинг "кучли бешлик" чемпионатларидаги 160-голига айланди ва Гамейро бу кўрсаткич бўйича 21 асрда франциялик футболчилар орасида учинчи ўринга кўтарилди.
21 асрда франциялик футболчилардан фақатгина Карим Бензема 260 та, Тьерри Анри 180 та гол киритишган.