Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Қирғизистонлик йигитча Туркия клубида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

Қирғизистонлик иқтидор Туркиянинг асосий клубларидан бири «Галатасарой»да деб­ютини нишонлади - қўшни мамлакат футболи учун тарихий воқеа.

Гап 16 ёшли ўсмир йигит Бекназ Алмазбеков ҳақида кетмоқда. Албатта, Туркиянинг 22 карра чемпиони саналган Истанбул жамоаси асосий таркибида майдонга тушиш Бекназ учун алоҳида қадам. Sport.akipress сайти хулосаси ҳам шундай.

Бекназ Алмазбеков - ҳужумчи. Унинг «Галатасарой»даги дебюти Киев «Динамо»сига қарши кечган хайрия учрашувига тўғри келди. Истанбул шаҳридаги шовқинли «Турк Телеком» стадионида ташкиллаштирилган бу ўйин Украина жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Алмазбековга келсак, Қирғизистон футболининг эртанги умиди учрашувнинг 82-дақиқасида Туркия миллий жамоаси ҳужумчиси Эмре Килинч ўрнини эгаллади. Алоҳида айтиш керак, учрашув «Тинчлик учун ўйин» хайрия турнеси доирасида ўтказилди. Ундан тушган маблағ тўлиқ Россия - Украина можаросидан жабрланганларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бекназ Алмазбеков Бишкекнинг «Алга» клуби ва айнан «Галатасарой» академиясида таҳсил олган. У 2017 йилдан буён турк клуби тизимида шуғулланмоқда. Жорий йилнинг март ойи бошида қирғиз йигити «Галатасарой» U-19 жамоасига қабул қилинди. Бекназ эндиликда вақти-вақти билан асосий жамоа машғулотларида ҳам қатнашмоқда. Дарвоқе, Алмазбеков 2020 йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчилари рўйхатига киритилди. Яна бир диққатни тортадиган ҳолат: у «Галатасарой» ёшлар жамоа­си ўйинларидан бирида пенальти тепишдан бош тортди. Шунчаки, Бекназ ҳакам рақиб дарвозасига жарима зарбаси белгилашда адашгани учун нуқта олдига боришни истамади.

Бекназ Алмазбеков март ойида Қирғизистон термасида дебют қилиши мумкин эди (хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасига қарши кечган ўйинда). Ҳар ҳолда, жамоа бош мураббийи - россиялик Александр Крестинин йигитчани Наманганда ўтказилган «Нав­рўз кубоги-2022» турнирига жалб этди. Бироқ «Галатасарой» раҳбарияти ёш футболчини қўйиб юбормади.

Манба: iff.uz
Киритилди: 16:15, 30.04.2022.
Ўқилди: 1592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3770]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3680]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3517]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3306]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3202]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2999]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2231]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2083]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2061]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1929]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик