Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Атлетико" - Европа лигаси ғолиби

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ғалаба қозонди. Йирик ҳисобда. Ўйиндан олдин кимдир шундай ҳисоб билан мадридликлар ғалаба қозонади деса, ҳеч ким ишонмаслиги табиий эди.

Аммо, футболда ҳамма нарса бўлади. Ўйининг чиқиб қолса. ҳар қандай рақибни, ҳар қандай ҳисобда мағлуб этишинг мумкин. Бугун "Атлетико"да бильбаоликларда йўқ бўлган учта муҳим нарса бор эди. Тажриба, маҳорат ва Фалькао...

Ва бу уч омил бугунги ўйин тақдирини ҳал қилди. Диего Симеоне шогирдлари бугун мавсумдаги энг кучли ўйинини намойиш этди. Бунга шубҳа йўқ. Аммо, таблодаги ҳисобга қараб, бильбаоликларни бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинларини ўтказди дея олмаймиз.

Марсело Бьелса шогирдлари барча жабҳаларда рақибидан устунлик қилди, таблодаги ҳисобдан бошқа.

Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Фалькао ўзининг супер зарбаси билан ҳисобни очган пайтда, кўп нарса ўзгариб кетди. "Атлетик" ҳали плей-офф баҳсларида ўз дарвозаларидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбормаган эди...Ўтказиб юборилган голдан кейин, бильбаоликлар кутилганидек жонланишди. Голдан кейинги 20 дақиқа орасида деярли рақиб майдони атрофида ўз баҳтларини излашди. Аммо, қанотлардан барча кутгандек тезкор рейдлар, биргина номинал ҳужумчи Фернандо Льоренте томон "фирменний" паслар етиб келмади.

 «Атлетико» бильбаоликларнинг барча юришларини олдиндан ўқий олишди ва ярим йўлда тўхтатиб туришди. “Атлетик”нинг ҳужумлари эндигина ҳавфли тус олди деб турган пайтда, уларнинг дарвозасидан иккинчи гол ҳам ўрин олди.

“Атлетико”нинг умуман ҳавф туғдирмаётган ҳужуми тўхтатилди, аммо бильбаоликлар ҳимоячиси тўпни жарима майдонидан узоқлаштириб юбориш ўрнига негадир уни ўзида кўп ушлаб турди ва Адриан Лопесга уни олдириб қўйди. Тугаб бўлган ҳужум кутилмаганда қайта ҳужумга айланди. Унинг чам қанотдан ёриб кириб ерлатиб узутган тўпи Фалькаога келиб тушди. Колумбиялик моҳир ҳужумчи битта ҳаракат билан учта рақиб ҳимоячисини чалғитди ва кучли зарба билан қаршиликсиз дарвозани ишғол этди - 2:0.

“Атлетик” ўзига келиб олиши учун биринчи бўлим тугашини кутишга маэбур бўлди.

 Иккинчи бўлимни Марсело Бьелса таркибга икки ўзгартириш киритиш билан бошлади. Бу алмаштиришлар деярли ўйинга ўз таъсирини ўзгартирди дейин қийин. Бильбао кутилганидек устунликни қўлга олди.

Заҳирадан майдонга тушган Ибаи Гомес Куртуа дарвозасига энг кўп ҳавф солган футболчи бўлди. Аммо барча уринишлар бесамар кетаверди. Оскар де Маркоснинг ҳавфли ва кучли зарбалари анча эсда қолди. Тиниб тинчимас Икер Мунианнинг рейдлари эса рақибнинг барча ҳимоячиларидан ўтиб кетиш учун етарли бўлмади. Шу куни “Атлетико” ҳимоячилари деярли беҳато ўйнашганини қайд этиш ўринли.

Ўйин ўз поёнига етаётган бир пайтда эса Диего бир йўла рақибнинг 3 ҳимоячисини ортда қолдирди ва Ираисос дарвозасининг олис ўнг бурчагини нишонга олди -3:0. Ўйин масаласи шу онда ҳал бўлганди.

“Атлетико” футболчилари учинчи голга қўшиб, ғалабани нишонлашга тушиб кетишган пайтда, Икер Муниаин майдонга чўзилганча йиғлаб ётарди. Ваҳолангки, ўйин тугашига ҳали 10 дақиқача вақт бор эди. “Атлетик” таслим бўлди.

Марсело Бьелса ўз ҳамкасби Диего Симеонега, Икер Муниаин рақиб ҳимоячиларига, Фернандо Льоренте Фалькаога, ва ниҳоят “Атлетик” “Атлетико”га шу тариқа таслим бўлди.

Мадридликлар сўнгги уч йилда иккинчи маротаба ушбу нуфузли турнир ғолиблигини қўлга киритишди.

Мавсумнинг энг ёрқин жамоаларидан бири, ажойиб ўйини ва ҳарактери эвазига жуда кўп мухлислар орттирган Биьбаонинг “Атлетик” жамоаси э мавсумнинг энг асосий ўйинини бой берган бўлсаларда, кўпчиликнинг олқишларига сабаб бўлди.

Ўйин якунига етгач, “Атлетик” футболчиларининг деярли барчаси йиғлади. Ёш болаларча кўз ёш тўкаётган футболчиларнинг ҳолати кўпчиликнинг кўз олдидан кетмаса керак. Марсело Бьелса шогирдлари бундай кетишда, алббата вақти келиб бунданда юксакроқ эътирофларга сазовор бўлишларига шубҳа йўқ.

 Футболда кучлилар ғалаба қозонади. Бугун “Атлетико” кучли эди. Мадридликлар ўз кучларига бугун шубҳа қолдирмадилар. Шундай экан ушбу жамоани ва унинг мухлисларини ажойиб ва чиройли ғалаба билан табриклаймиз!

 ЕВРОПА ЛИГАСИ-2011/12. ФИНАЛ

АТЛЕТИКО (Испания) – АТЛЕТИК (Испания) 3:0 (2:0)
Голлар: Радамель Фалькао (7, 34), Диего (85).
Атлетико: Куртуа, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, М. Суарес, Хуанфран, Туран (А. Домингес , 90), Диего (Коке, 90), Фалькао, Адриан (Сальвио, 88).
Атлетик: Ирайсос, Ираола, Аморебьета, Ауртенече (Ибаи Гомес, 46), Хави Мартинес, Итурраспе (Иньиго Перес, 46), Де Маркос, Андер (Токеро, 63), Сусаета, Муниаин, Льоренте.
Огоҳлантиришлар: Андер (22), Фалькао (26), Аморебьета (64), Иньиго Перес (75), Сусаета (90).
Бош ҳакам: Вольфганг Штарк (Германия)
9 май, Бухарест. «Милли стадион». 52.347 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:48, 10.05.2012.
Ўқилди: 7498 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.