"Алетик" ҳимоячиси Андер Эррера Европа лигаси финал ўйинидан сўнг (0:3) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳозир бошқа нарсалар тўғрисида ўйлайдиган вақтмас. Тан олиш керак биз чекиндик. Лекин эртага уйғонамиз ва мақасадимизга етганимиздан фахрлана бошлаймиз. Бу йиқилишдан сўнг ўрнимиздан кўтарилишдан бошқа иложимиз йўқ.
Биз тўп билан муомала қилдик, қарши ҳужумларда яхшигина югурдик, аммо голли вазиятлар ярата олмадик.
"Атлетик" йирик ҳисобда ютқазишига қарамай, ўз анъанавий ўйинига хиёнат қилмади, буни ёдда тутиш керак. Биз вақтинчалик чекиндик, холос", - дея Эрреранинг сўзларини келтиради AS.