Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси ярим финал босқичларида қанчалик омадли бўлган

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дунёдаги энг машҳур ва номдор клублардан бири. Юрген Клоппнинг келиши билан жамоа яна Премьер-лигадаги ўз ўрнини тиклади ва Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйин кўрсатишда давом этди.

Немис мутахассиси қўл остида яна бир бор мерсисайдликлар асосий клуб турнирининг ярим финалига йўл олишди ва у ерда Испаниянинг "Вильярреал"ига қарши баҳс олиб боради.

Stadion.uz нашри “Ливерпул”нинг Чемпионлар лигаси ярим финалида ўйнаган аввалги тажрибалари ҳақида сўз юритади.

2005 йил

Рақиб: "Челси"

Якуний натижа: ғалаба

"Ливерпуль" биринчи марта Чемпионлар лигаси ярим финали 2005 йилда Лондонда "Челси"га қарши бўлган. Бир-бирини яхши биладиган жамоалар бош мураббийларнинг тактикасига боғлиқ бўлган эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Қарама-қаршилик тақдирини жавоб ўйинида Луис Гарсия томонидан киритилган битта гол ҳал қилди.

Рафаэль Бенитес шогирдлари биринчи бўлим охирида финалда Миландан 0:3 ҳисобида магълуб бўлишаётган эди. Мерсисайдликлар қайтишга муваффақ бўлишди ва "Милан"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Европанинг асосий клуб кубогини қўлга киритишди.

2007 йил

Рақиб: "Челси"

Натижа: ғалаба

Орадан икки йил ўтиб "Ливерпуль" ва "Челси" яна Чемпионлар лигасининг 1/2 финалида ўйнашди. Бу сафар жамоалар ўз майдонида минимал ғалабаларга эришди. Голлар Жо Коул ва Даниэль Аггер томонидан киритилган.

Турнир финалига йўлланма пенальтилар сериясида ўйналди ва унда мерсисайдликлар ғалаба қозонишди. “Челси” сафида Арьен Роббен ва Нжитап Жереми ўз зарбаларини голга айлантиришмади.

Турнир финалида “Ливерпуль” иккинчи бор “Милан” билан тўқнаш келди. Бу сафар Милан клуби кучлироқ бўлиб чиқди ва Индзаги иккита гол урди. “Ливерпул”нинг ягона голига Куйт муаллифлик қилди.

2008 йил

Рақиб: "Челси"

Натижа: мағлубият

Кейинги йили тақдир “Ливерпуль” ва “Челси”ни яна турнирнинг ярим финал босқичида бирлаштирди. Ўтмишдаги қарама-қаршиликлардан асосий фарқи шундаки, томошабинлар кўпчиликнинг қалбидан жой олган спектакльни кўрдилар.

"Энфилд"да бўлиб ўтган биринчи ўйинда жамоалар дуранг қайд этишган - 1:1. Жавоб ўйинида “Челси” ва “Ливерпуль” ҳам биттадан гол уриб, ўйинни қўшимча бўлимга олиб чиқди. 30 дақиқа ичида жамоалар 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди, аммо бу сафар муваффақият Лондон клубига насиб этди. “Кўклар” сафида Дрогба дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Лемпард муаллифлик қилди. "Ливерпуль" таркибида Торрес ва Бабел гол уришди.

Турнир финалида “Челси” яна бир инглиз гранди – “Манчестер Юнайтед”га имкониятни бой берди. Кубок тақдири Жон Террининг омадсиз пенальти зарбаси ҳал қилди.

2018 йил

Рақиб: "Рома"

Натижа: ғалаба

2017/18 йилги мавсумда Юрген Клопп жамоаси чорак финал босқичида “Барселона”ни нокаутга учратган “Рома” билан учрашди. Англияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда "Ливерпуль" рақибини 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқиш учун катта талабни қўйганди.

"Жавоб ўйини - бу расмиятчилик", - деб ўйлашди "Ливерпуль" футболчилари римликларнинг характерини қадрламай. "Рома" иккинчи ўйинда деярли "камбек" қилиб, учрашувда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳал қилувчи ўйинда мерсисайдликлар “Реал” билан тўқнаш келишди. Финал Киевда бўлиб ўтди. Учрашув қизиқарли ва ўзига хос драматик тарзда ўтди. “Ливерпуль” ўз хатолари эвазига Мадрид клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Албатта, ўшанда Лорис Кариус даҳшатли ўйин кўрсатди, аммо дубл қайд этган Гарет Бэйл финалнинг энг яхши футболчисига айланди.

2019

Рақиб: "Барселона"

Натижа: ғалаба

2018/19 йилги мавсумда "Ливерпуль" ва "Барселона" ўртасидаги ярим финал футболнинг энг буюк камбеклари тарихида абадий қолади.

Каталония клуби биринчи ўйинда ўз майдонида инглизларни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Клопп шогирдларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. "Кўк-анорранглилар" учун иккинчи ўйин кўпроқ расмиятчилик эди, аммо маълум бўлишича, ҳамма нарса бошқача бўлиб чиқди.

“Қизиллар” биринчи дақиқаларданоқ финалга чиқиш учун катта иштиёқ кўрсатишди. Таркибдаги муаммоларга қарамай дастлабки дақиқаларда Ориги гол урди, танаффусдан кейин эса захирадан майдонга тушган Вейналдум дубл қайд этди. Ҳаммаси қўшимча вақтга кетаётгандек туюлди, аммо афсонавий бурчак зарбасини Арнольд ижро этди. Ориги жамоаларнинг барча режаларини ўзгартирди. "Ливерпуль" тўртинчи голни киритди ва Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Турнир финалида “Ливерпуль” “Тоттенхэм” билан тўқнаш келди. “Шпорлар” муносиб қаршилик кўрсата олмади, финалда мағлуб бўлди – 0:2.

Умумий натижа

Ярим финалдаги жами иштироклар: 6 та (ҳозирги билан бирга)

Муваффақиятли якунланган ярим финал: 4

Финалдаги ғалабалар: 2 (50%)

“Ливерпуль” еттинчи марта Европанинг энг яхши жамоаси номини қўлга киритиши мумкин. Чемпионлар лигаси яратилгунга қадар улар тўрт марта еврокубокларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ярим финалга келсак, "Ливерпуль" бу ерда жуда яхши тарихга эга, чунки кўп ҳолларда уларнинг ушбу босқичга чиқиши мавсумнинг асосий ўйинига ўтиш билан якунланади. Бу мавсумда уларда бу анъанани давом эттириш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Чунки “Ливерпуль” ярим финалнинг биринчи ўйинида “Вильярреал”ни ишончли ҳисобда магълуб этди. Лекин барибир ҳаммаси Испанияда ҳал бўладигандек.

Киритилди: 10:52, 01.05.2022.
Ўқилди: 3400 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.