Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Улуғбек Бақоев «Пахтакор» ва АГМКга қарши бўладиган ўйинлар ҳақида: «Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Металлург» (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида.
— Қийин ўйин ўтказдик. Намангандаги «Навбаҳор» билан ўйиндан сўнг тикланиш учун вақт оз эди. Йигитлар чарчоқ туфайли бугун ҳақиқатдан ҳам қийналишди, буни мураббий сифатида кўриб-билиб турибман. Сифатли ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам голлар урдик ва ғалабага эришдик. Муҳими – натижа. Кейинги учрашувга қадар тўлиқ тикланиб янада сифатли ўйин намойиш этамиз деган умиддаман. Жамоамиз аъзоларига бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

— Милан Митровичда узатмалар хато чиқаётгани кўзга ташланмоқда. Бу борада иш олиб борасизларми?
— Тўғри, Митрович узатмаларда хатоликларга йўл қўйди. У билан дарвозабонлар мураббийимиз алоҳида иш олиб боради. Бу тўғриласа бўладиган ҳолат.

— Жамоани олдинда «Пахтакор», АГМК каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турибди.
— Тўғри, биз яқин кунлар ичида «Пахтакор» ва АГМК билан ўйнаймиз. Ҳозирда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, исталган рақиб муаммо туғдира олади. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 09:05, 02.05.2022.
Ўқилди: 1238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3815]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3105]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2243]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2000]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1742]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1732]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1553]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1388]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1356]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик