"Райо Вальекано" дарвозабони Столе Димитриевски нима учун қишда "Барселона"га ўтмаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ўтиш жараёни тўлиқ мувофиқлаштирилган эди. Ягона тўсиқ “Барса”нинг захира дарвозабони Нетонинг жамоани тарк этмасликка қарор қилгани бўлди.
Шу тариқа, Каталония клубида Шимолий Македония терма жамоаси дарвозабони учун бўш жой қолмади.
«Негадир у клубни тарк этишни истамади, шунинг учун мен ҳам буни хоҳламадим. Мен томондан ҳаммаси келишиб олинган эди”, - дейди “Райо Вальекано” дарвозабони.