«Барселона» мавсум охирида жамоа билан шартномаси якунланаётган ҳужумчи Усмон Дембеленинг кетишига йўл қўймоқчи эмас. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.
Аввалроқ, «ПСЖ» ҳужумчига 17 миллион евро маош ва шартнома имзолангани учун бонус таклиф қилгани хабар қилинганди. Футболчи парижликларнинг таклифига ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ. Қайд этилишича, Дембеле учун устувор вариант «Барса» билан янада қулайроқ шартнома борасида келишиб олиш.
Усмон Дембеле 2017 йилдан бери «Барселона» сафида тўп тепади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Дембеле жорий мавсумда Ла Лигада 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди.