Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Рустам Абдуллаев: «Мухлислар сабрсизлик билан кутаётган дамлар етиб келди»!

Баҳо:
+ | -

Футбол ишқибозлари кўпдан буён пойтахтимизнинг ТТЗ-1 мавзесида қуриб битказилган "Локомотив" спорт мажмуасининг ишга тушишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Зеро, уларда янги, замонавий стадионда футболчилар ҳамда мухлисларга яратилган шароитлар билан танишиш, унга ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиш истаги ниҳоятда кучли. 11 май санасида "Локомотив" стадионида илк расмий учрашув ўтказиладиган бўлди. Унда майдон эгалари "Локомотив" жамоаси "Андижон" клубини қабул қилишади. Шу муносабат билан биз "Локомотив"профессионал футбол клуби бош директори Рустам Абдуллаевга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

— Ниҳоят жамоамиз мухлислари сабрсизлик билан кутаётган дамлар етиб келди, — деди биз билан суҳбатда Рустам Раҳмонович. – 11 май куни янги, халқаро талаблар даражасида қуриб битказилган "Локомотив" стадионида ишқибозлар дастлабки расмий ўйинга гувоҳ бўлишлари мумкин. Учрашув соат 16:00да бошланади. Ўйлайманки, юқори сифатли майдонда жамоаларда мухлисларга ёқадиган, чиройли ўйин кўрсатиш имкони ортади.

— Рустам ака, кўпчиликни "Локомотив" стадионида майдон ҳолати қандайлиги қизиқтирмоқда. Негаки ҳозир Тошкентда сифатли майдонга эга стадионлар жиддий муаммога айланмоқда...
— Бу борада "Локомотив"стадионидаги шароитлар аъло даражада. Мана бир неча кундирки футболчиларимиз ушбу майдонда машғулот олиб боришмоқда. Футболчи учун энг аввало сифатли майдон керак. Ўзим футбол ўйнаганман ва буни яхши тушунаман. "Локомотив" стадионида футболчилар роҳатланиб тўп суриш имконига эга. Жанубий Кореялик ҳамкорларимиз томонидан майдон ҳолати идеал даражага келтирилган. Буни футболчилар ҳам алоҳида эътироф этишмоқда.

— Мухлисларга қандай қулайликлар яратилган?
— Шундай стадионнинг қуриб битказилгани мухлислар учун катта совға, менимча. Бу ерда трибунанинг исталган жойидан ўйинни маза қилиб томоша қилиш мумкин. Қолаверса,стадионда бир қатор умумий хизмат кўрсатиш турлари ҳам келажакда ишга туширилади. Буфет, клуб атрибутлари сотиладиган дўконлар ва бошқа шунга ўхшаш хизмат кўрсатиш турлари бунга мисол бўлади.

— Оммавий ахборот воситалари учун яратилган қулайликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...
— Стадионда журналистларнинг ишлаши учун барча шароитлар мавжуд. Шарҳловчилар учун учта кабина, алоҳида сухандон хонаси, жаҳон стандартларига жавоб берадиган электрон табло, матбуот анжуманлари ўтказиш учун иккита конференц зал... Ўйлайманки, бундан шароитлар қалам аҳлига манзур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"ва "Андижон"жамоалари баҳси 11 май куни соат 16:00да бошланади.

Манба: www.lokomotiv.uz

Эслатиб ўтамиз, ТТЗ-1 даҳасига пойхатимизнинг "Буюк ипак йўли" метро бекатидан 24, 39, 101, 110-автобуслар, 28, 41, 76-маршруткалар қатнайди.

Киритилди: 07:38, 11.05.2012.
Ўқилди: 6670 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.