«Арсенал» ҳужумчи Эдди Нкетиа билан шартномани узайтириш бўйича таклиф тайёрламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси шу ёзда тугайди.
21 ёшли бўлган Англия терма жамоаси ҳужумчиси бу мавсумда Александр Ляказетт билан кечган асосий таркиб учун курашда мағлуб бўлганидан сўнг жамоани тарк этмоқчи. Бироқ сўнгги ўйинларда Нкетиа асосий таркибда кўпроқ майдонга туша бошлади. Daily Mail хабарига кўра, «Арсенал» футболчи билан шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифни тайёрламоқда.
Футболчи жорий мавсумда АПЛда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.