Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Челси» ва «Манчестер Сити» Деклан Райс учун курашдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва «Манчестер Сити» «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олиш фикридан воз кечди. Ҳар икки клуб ҳам футболчининг нархидан қониқмаяпти.

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ёзги трансфер ойнасида асосий эътиборни ҳимоявий ўйинчиларни сотиб олишга қаратади, деб хабар беради ESPN. Ҳимоячилар Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен мавсум охирида жамоани тарк этишади.

«Манчестер Сити» ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Жек Грилиш учун худди шундай маблағ ажратганини инобатга олсак, Райсни сотиб олиш учун 100 миллион евродан кўпроқ пул сарфлашга тайёр эмас.

Шу тариқа, Райс учун курашда «Манчестер Юнайтед» етакчилигича қолмоқда.

«Вест Хэм» футболчиси жорий мавсумда АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 01:39, 04.05.2022.
Ўқилди: 2372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик