Кириш Регистрация

ЕЧЛ. "Вильярреал" эртаги якунланди ёхуд "Ливерпуль" дастлабки финалчи

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Вильярреал" - "Ливерпуль" жавоб учрашуви якунига етди. "Де ла Керамика" стадиони мезбонлик қилган баҳсда "Ливерпуль" суперкамбэк эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Даставвал, биринчи бўлимда майдон эгалари Булайе Диа ва Френсис Коклен томонидан киритилган голлар эвазига танаффусга катта устунлик билан йўл олишди. Бироқ 2-таймда Клоппнинг жамоаси ўйин тизгинини бутунлай ўзгартирди. Дастлаб Фабиньо ҳисобни қисқартирди Луис Диас ва Садьо Мане томонидан киритилган голлар эса "Ливерпуль"га ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги дастлабки ўйин 2:0 ҳисобида "қизиллар" фойдасига ҳал бўлган эди. Финалда "Ливерпуль" "Реал" - "Манчестер Сити" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал, 2-ўйин
4 май, 00:00

"Вильярреал" - "Ливерпуль" - 2:3

Голлар: 1:0 – 3 Диа, 2:0 – 41 Коклен, 2:1 – 62 Фабиньо, 2:2 – 67 Диас, 2:3 – 74 Мане.

Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль (Орье, 79), Пау Торрес, Эступиньян (Тригерос, 79), Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 68), Капу, Парехо, Жерар Морено (Чуквуэзе, 68), Диа (Пако Алькасер, 80).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 80), Тиаго Алькантара (Джонс, 80), Фабиньо (Милнер, 84), Кейта (Хендерсон, 79), Салах, Мане, Диогу Жота (Диас, 46).

Огоҳлантиришлар: Капу (63), Александер-Арнолд (77), Ло Чельсо (81), Пау Торрес (85).

Четлатиш: Капу (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:54, 04.05.2022.
Ўқилди: 4038 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик