Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчи ёзда инглиз клубини тарк этиши мумкин.
Олдинроқ Мадрид клубининг асосий трансфер мақсади Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Эрлинг Холанд ва «ПСЖ» етакчиси Килиан Мбаппе эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Мбаппе билан ҳаммаси яхши, бироқ норвегиялик футболчи билан музокаралар тўхтаб қолди ва Мадриднинг «Реал» клуби энди «кўклар» ҳужумчиси Лукакуни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Defensa Central.
«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Лукакуни асосий таркибда кам ўйнатмоқда. Эҳтимол, инглизлар футболчини сотишга қарши бўлмайди. Бироқ унинг трансфер нархи камида 80 миллион еврони ташкил қилади.
Лукаку жорий мавсумда АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.