«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» Швециянинг «Хаммарбю» ярим ҳимоячиси Виллиот Сведбергга қизиқиш билдирмоқда.
Сведберг «Хаммарбю» ёшлар академияси тарбияланувчиси ва 2021 йилда 17 ёшида асосий жамоада дебют қилган. Ўшандан бери у асосий таркибда мунтазам ўйнаб, 32 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг муваффақияти эътибордан четда қолмади. «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» скаутлари шу ҳафта «Мальмё»га қарши ўйинда унинг ҳаракатларини кузатиб боришди.
Аввалроқ футболчига Москванинг «Локомотив» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.