Ҳимоячи Эндрю Робертсон "Ливерпул"ни "даҳшатли" Луис Диаз ёзги мавсумдан кейин пайдо бўлишидан огоҳлантирди.
“У келганидан бери ўзига хос бўлди ва у билан ўйнаш жуда ёқимли. Умид қиламанки, у фақат яхшиланади. Мавсум тўлиқ ортда қолгандан кейин, у янада кучайишига ишонаман", деди Робертсон.
Чемпионлар лигаси ярим финалининг “Вильярреал”га қарши жавоб учрашувида Диаз танаффусдан кейин майдонга тушиб, гол урди ва “Ливерпул”ни турнир финалига олиб чиқишга ёрдам берди.
Жорий мавсумда футболчи Премьер-лигада 10 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.